...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошади


14:04, 14.11.2018 Технология
 11 244

Шартномаларда интернет 10 баробарга тезлашиши қайд этилган.

Шу йилнинг декабрь ойидан интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши кутилмоқда.
 
“Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камоловнинг бу ҳақда ЎзА мухбирига маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги айнан Президент Шавкат Мирзиёев айтганидек, 10 баробарга оширилади.
 
Ҳозирда техник ишлар якунига етказилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларда интернет 10 баробарга тезлашиши қайд этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 24 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида  2018 йилда интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилиши ҳақида айтганди.
 
Жорий йилнинг январь ойида ҳам Президент декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлиги 8-10 баробарга оширилиши лозимлиги ҳақида гапириб ўтган эди. 

Теглар:Интернет тезлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!