Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ёнғин туманнинг Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган “Юнусобод кичик саноат зонаси” ҳудудидаги “Стройтеплоизоляция” масъулияти чекланган жамиятнинг синтефон ишлаб чиқариш цехида юз берган.
“Ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғин соат 10:34 да қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ”, дейилади ИИВ хабарида.