...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхоначилар 34 минг туркман манатини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетаётган кишиларни қўлга олди


14:34, 14.11.2018 Жамият
 2 780

Фуқаронинг 5000 АҚШ долларини маълум ҳақ эвазига қўшни давлатга олиб чиқиб бермоқчи бўлгани фош бўлган.

Ўзбекистондан “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали 17 минг туркман манатини ноқонуний олиб чиқиб кетаётган кимса, қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
 
Фуқаро Г.М. божхона кўригидан ўтказилганида, курткасининг чап чўнтагида 7 минг ҳамда ўнг чўнтагида 10 минг жами – 17 минг туркман манатини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан, яширган ҳолда қўшни давлатга йўл олгани маълум бўлган.
 
Айнан шу постда фуқаро А.Н. ҳам тўхтатилиб тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс ҳам курткасининг икки чўнтагида жами 17 минг туркман манатини божхона декларациясида кўрсатмаган холда қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.
 
“Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро А.Ш. божхона назоратидан ўтказилганида эса, оғзаки сўровда ва божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, ўзига тегишли бўлмаган 5000 АҚШ долларини маълум ҳақ эвазига қўшни давлатга олиб чиқиб бермоқчи бўлгани фош бўлган.
 
Шу куннинг ўзида, айнан шу постда худди шунга ўхшаш яна бир холат аниқланди. Тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилган фуқаро Д.Б. ҳамоғзаки сўровда ва божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, моддий манфаатдорлик эвазига 5000 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиб бермоқчи бўлган вақтда тўхтатиб қолинган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Теглар:Туркман манати Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар