...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида инвестор ҳисобидан янги божхона терминали қурилади


10:05, 11.12.2018 Жамият
 2 108

Давлат назорат органлари томонидан қўлланиладиган тариф ва йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида божхона терминалини ташкил этиш тўғрисида” қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга кўра, Ўзбексистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги №ПФ-5582 сонли фармонига асосан, Тошкент вилояти божхона постларининг чегарадош ҳудудларида, яъни “Яллама” божҳона пости ҳудудида (кейинги ўринда - лойиҳа) шу жумладан, давлат-хусусий шерикчилиги шартларида кунига 500 та автотранспорт воситаларини ўтказиш қобилиятига эга замонавий божхона терминали қурилиши назарда тутилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мазкур лойиҳа ташабусскори ҳисобланади;
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги №ПФ-5582 Фармонига асосан ўрнатилган тартибда, лойиҳа бўйича буюртмачи функцияларини инвестор бажаради.
 
Лойиҳани молиялаштириш Инвестор маблағлари ҳисобига амалга оширилади, шу жумладан:
 
  • лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳа-тадқиқот ишларини олиб бориш, шу жумладан хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш, ишлаб чиқилган лойиҳавий хужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлаштириш;
 
  • зарур жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, компонентлар, интеллектуал ҳуқуқ, бошқа товарлар ва хизматлар харид қилиш;
 
  • муҳандислик коммуникациялари, йўллар, бинолар қурилиши, божхона терминалининг ҳудудида ва уни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа пудрат ишлари;
 
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини мажбурий текшириш ва тасдиқлатиш.
 
Белигалб қўйилади:
 
  • божхона терминали ҳудудида давлат назорати органлари бепул жойлаштирилади;
 
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона терминали ҳудудида давлат назорат органларини фаолиятини мувофиқлаштиради;
 
  • давлат назорат органлари томонидан қўлланиладиган тариф ва йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрнатилади;
 
  • божхона терминалини бошқариш, шу жумладан корхона харажатлари, хўжалик бирлашмалари иш тартиби ва фаолият тартиби Лойиҳа доирасида хавфсизлик ва бошқалар Инвестор томонидан белгиланадиган бошқарув компанияси томонидан амалга оширилади;
 
  • бошқарув компанияси хизматлари нархи шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этган ҳолда белгиланади;
 
  • инвестор томонидан киритилган инвестиция қопланиши, бошқарув компанияси томонидан олиниши режалаштирилган даромад ҳисобидан амалга оширилади.
 
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси лойиҳа буюртмачиси аниқланганидан сўнг бир ой муддатда лойиҳа ҳужжатларида ажратилиши белгиланган ер майдонини далолатномага мувофиқ қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ерлар ҳисобидан Инвесторга ажратилишини таъминлайди.
 
Тошкент вилояти ҳокимлиги ўрнатилган тартибда:
 
  • лойиҳа қурилиш ишлари бошлангунга қадар фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг эгалик қилаётган ер майдонларини олиниши билан боғлиқ харажатларини қоплаб берилишини таъминлайди;
 
  • иловада кўрсатилган манбалар ҳисобидан божхона терминали чегарасигача ташқи инфратузилмани етказиб келинишини таъминлайди.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун халқаро талаблардан келиб чиққан божхона терминалини яратиш бўйича тегишли техник шартларини Инвесторга тақдим этилишини таъминлайди.
 
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши мумкин. 
 

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Божхона терминали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар