Ўзбекистонлик спортчилар учта кумуш медални (кўпкураш ва 2 финал) қўлга киритди.
Мусобақада 9 мамлакатдан 341 нафар спортчи иштирок этган бўлиб, турнир якунига кўра ўзбекистонлик спортчи Сабина Тошкенбоева барча йўналишлар – кўпкураш, ҳалқа, копток ва тасма билан машқларда олтин медалга эга чиқди.
Мусобақада шунингдек, ўзбекистонлик яна бир спортчи Екатерина Фетисова ҳам иштирок этди ва булава билан машқларда шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Жамоавий машқларда эса ўзбекистонлик спортчилар учта кумуш медални (кўпкураш ва 2 финал) қўлга киритди.