...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев божхона органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функцияларини танқид қилди


09:59, 27.11.2018 Жамият
 3 732

Божхона органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функциялари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент ушбу фармон аввалида божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги қатор муаммоларга тўхталиб, у инвестор ва тадбиркорларга ноқулайликлар туғдираётганини маълум қилган. Давлат раҳбари фармонда қуйидаги масалаларга тўхталган:
 
Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли асосда амалга оширилмоқда.
 
Кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан божхона органлари фаолияти самарадорлигига боғлиқ.
 
Шу билан бирга, божхона маъмуриятчилиги соҳасида мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолинмоқда.
 
Амалдаги божхона тартиб-таомиллари халқаро норма ва стандартлар талабларига тўлиқ жавоб бермайди, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ортиқча вақт ва молиявий сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.
 
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этишлари ва ҳалол тадбиркорларни рағбатлантириш, улар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш бўйича деярли ҳеч қандай механизмлар қўлланилмаяпти.
 
Божхона органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функциялари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда.
 
Божхона органлари ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш учун имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаслик коррупция ҳолатлари профилактикаси ва бутун тизимнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Президент фармони Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар