...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нукусда учта институт филиали очилди


14:45, 14.11.2018 Жамият
 3 030

Мазкур филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Нукус шаҳрида 3 та ОТМнинг филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қарор билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.
 
Қарорлар билан мазкур филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.
 
2019–2020 ўқув йилида ҳар бир Филиалга 50 нафардан талаба қабул қилинади.
 
2020–2021 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур Филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Нукус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар