...
МЕНЮ
ONLINE TV

Катта миқдордаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаларига харидор чиқди


14:54, 14.11.2018 Жамият
 7 233

Ўзаро келишув тегишли тартибда “Uzsanoateksport” АЖ билан тузилади.

Туркманистон Ўзбекистондан кўп миқдорда қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олади. Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бу тўғридаги қарорни имзолади.
 
Туркманистон давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, қарор билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига “Uzsanoateksport” АЖ билан катта миқдорда қишлоқ хўжалик техникасини импорт қилиш тўғрисида қўшимча келишув тузишга рухсат берилган.
 
Келишувга кўра вазирлик қишлоқ хўжалик техникаси билан бирга турли ускунларни ҳам харид қилади ва тўловни ҳам амалга оширади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон Қишлоқ хўжалик техникаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар