...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркманистон расмийлари чегара масаласини муҳокама қилдилар


10:43, 31.10.2018 Жамият
 2 414

Учрашув дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида ўтди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

Жорий йлнинг 24-30 октябрь кунлари Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чагарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди ҳамда кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.
 
Учрашув дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида ўтди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда. 

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар