Маълум қилинишича, намойишлардан хабар тайёрлаш учун келган ўнлаб журналистлар орасидан фақат Малик Мансур олиб кетилган.
Гап шундаки, 28 октябрь куни “Америка овози” телерадиоси мухбири Малик Мансур (Абдумалик Бобоев) Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллиги олдида бўлаётган намойишларни суратга олаётган вақтида полиция томонидан қўлга олинган.
Маълум қилинишича, намойишлардан хабар тайёрлаш учун келган ўнлаб журналистлар орасидан фақат Малик Мансур олиб кетилган.
Журналист 29 октябрь куни Леванд қамоқхонасидан чиқарилиб, Истанбулдаги полициянинг тероризмга қарши кураш бошқармасига олиб келинган. У Туркияни тарк этмаслик ва мунтазам полиция назоратида туриш шарти билан қамоқхонадан озод қилинган.