...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навбаҳор Имомова Ўзбекистонга келяпти. У нуфузли тадбирда қатнашади


01:01, 21.06.2018 Жамият
 9 625

Журналистнинг Ўзбекистонга ташрифидан нафақат нуфузли тадбирларда иштирок этиш, балки вилоятлар бўйлаб сафарлар қилиш ҳам ўрин олган. Бироқ унинг маршрути ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15-17 май кунлари АҚШга амалга оширган ташрифи олдидан “Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомовага Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатда доимий фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилган эди. Мирзиёев “Оқ уй” қароргоҳида журналистлар билан мулоқотга киришар экан, ўзбек тилидаги савол билан юзланган Навбаҳор Имомовани Ўзбекистонга таклиф қилган эди

Орадан бир ойдан зиёд вақт ўтди. Бу орада “Qalampir.uz” Навбаҳор Имомова билан алоқага чиқиб, у билан суҳбатлашди. Имомованинг Ўзбекистонга амалга оширажак сафари, режалари билан қизиққанди. У вақтларда ташриф кунлари ҳали маълум бўлмаганди. Ва ниҳоят Навҳабор Имомованинг Ўзбекистонга қачон келишига аниқлик киритилди. 

Журналистнинг “Qalampir.uz”га маълум қилишича, у жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкентга келади ва бир ой давомида Ўзбекистонда бўлишни режалаштирмоқда. 

Жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари кунлари Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан миллий ва хорижий журналистлар, вазирликлар матбуот хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси идоралари иштирокида “Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқининг тараққиётида ижтимоий медиа ва журналистик тадқиқотларнинг роли” мавзусида тренинг ва халқаро конференция ўтказилади. Халқаро журналист Навбаҳор Имомова ушбу анжуманда модератор сифатида иштирок этади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар берди. 

Журналистнинг Ўзбекистонга ташрифидан нафақат нуфузли тадбирларда иштирок этиш, балки вилоятлар бўйлаб сафарлар қилиш ҳам ўрин олган. Бироқ унинг маршрути ҳозирча маълум эмас. 

Теглар:Навбаҳор Имомова Америка овози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар