Халқ таълими вазирлиги мансабдорлари ҳам вазир ва унинг уч ўринбосари ишдан олингани ҳақида ОАВдан хабар топган. Тез суръатларда рўй берган ушбу тайинлов нафақат тизимдагиларни, балки ОАВни, оддий ўқувчиларни ҳам шошириб қўйди, десак муболаға бўлмайди.
Иноятов тадбирда Халқ таълими вазири сифатида сўзга чиқиб, нутқ сўзлаган, олимпиада қатнашчиларига омад тилаб, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк бор ўтказилаётганини қайд этган.
Улуғбек Иноятов олимпиада очилиш маросимига Халқ таълими вазири бўлиб кириб, оддий одам сифатида чиқди. Бу ҳолат унинг уч нафар ўринбосари билан ҳам кузатилди. Улар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан ўтказилган йиғилишда иштирок этмаган ва лавозимидан озод этилишидан ҳам бехабар бўлган. Айни дамда улар келгуси фаолиятини қайси ташкилотда давом эттириши маълум эмас. Ҳатто, тахминлар ҳам йўқ.
Халқ таълими вазирлиги мансабдорлари ҳам вазир ва унинг уч ўринбосари ишдан олингани ҳақида ОАВдан хабар топган. Тез суръатларда рўй берган ушбу тайинлов нафақат тизимдагиларни, балки ОАВни, оддий ўқувчиларни ҳам шошириб қўйди, десак муболаға бўлмайди.
Маълумот ўрнида, илк бор ўтказилаётган Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадада қатнашиш учун бугун Самарқандга Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан вакиллар ташриф буюрди. Унда ушбу мамлакатлар ҳамда Ўзбекистоннинг 45 нафар иқтидорли ўқувчилари физика ва астрономия фанлари бўйича беллашади.