Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўрнига янги раҳбар тайинланди.
Унга кўра, Бош вазир ўринбосари, Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари Комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Улуғбек Иноятов ишдан олинган. Халқ таълими вазирлигининг янги раҳбари этиб Шерзод Ҳотамович Шерматов тайинланган.
Маълумот учун, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Ҳотамович Шерматов февралда ўз вазифасидан олиниб, Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг фаолияти қаттиқ танқид қилинган эди.