Директор томонидан ҳақиқатан ҳам обунага мажбурлаш содир этилгани маълум бўлди.
Ўрганиш жараёнида мактаб директори таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга 2018 йилнинг декабрь ойидаги маошлари ҳисобидан 200 минг сўмдан, шунингдек, синф раҳбарларидан эса белгиланган 200 минг сўмдан ташқари яна қўшимча 300 минг сўмдан (керак бўлса ота-оналардан йиғиб) газета ва журналларга мажбурий обуна бўлишларини бир неча бор таъкидлаганлиги аниқланди. Лекин ойлик иш ҳақи берилмаганлиги сабабли обунага пул йиғилмагани, директор томонидан ҳақиқатан ҳам обунага мажбурлаш содир этилгани маълум бўлди.
Текширув жараёнида мутасаддилар томонидан мактаб раҳбари ҳамда жамоага мажбурий обуна учун пул йиғиш ноқонуний эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 31-сонли мактаб директорига ўқитувчиларни обунага мажбурлагани учун меҳнат қонунчилигига кўра чора кўрилган.