...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отабек Назиров: “Таълим тизимимиз совет тизимига асосланган”


11:08, 23.11.2018 Жамият
 3 995

Унинг фикрига кўра, шундай секторлардан бири ахборот технологиялари бозоридир.

Мактабларда ўқувчилар дарсликларда берилаётган маълумотларни ёдлашлари керак эмас, уларда танқидий фикрлашни ривожлантиришимиз керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Атабек Назиров Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (Global Entrepreneurship Week Uzbekistan) доирасида таъкидлади.
 
“Биз болаларни биринчи синфдан “Нима учун?” деган саволни беришга ўқитмаймиз, биз танқидий фикрлашга ўргатмаймиз. Ҳозирда биз хорижлик ҳамкорларнинг бу йўналишдаги тажрибаларини ўрганиш ва бу тажрибани бизнинг ўқитувчилар учун мослаштириш бўйича иш олиб боряпмиз. Ўқитиш методологияси болаларни мустақил маълумот ва билим олишга ўргатиши керак. Агар биз болаларни танқидий фикрлашга ўргатсак, интернет даврида улар саволларга ўзлари жавоб олишлари мумкин”, дейди Отабек Назиров.
 
Халқ таълими вазири ўринбосарининг маълумотига кўра, халқ таълими тизимида 10 мингга яқин мактаблар фаолият юритмоқда, уларда ярим млнга яқин ўқитувчи 6 млнга яқин болаларга таълим бермоқдалар. Ҳозир кунда, афсуски, 10% мактаб битирувчиларигина олий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқда.



Вазир ўринбосари ўзбек ёшларини халқаро миқёсдаги имкониятлари ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
 
“Денгизга чиқишга ва арзон логистикага эга бўлмаган Ўзбекистонга бошқа мамлакатлар билан, айниқса, тайёр маҳсулотлар экспорт бозорида рақобат қилиши қийин бўлади. Аммо рақобат қилиш мумкин бўлган секторлар бор”.
 
Унинг фикрига кўра, шундай секторлардан бири ахборот технологиялари бозоридир.  Дизайн ёки дастурлаш бўйича билимларга эга бўлган мутахассислар хорижлик компанияларга ишлашлари ва муносиб пул топишлари мумкин. Шу билан бирга, юқори қийматли ички хизмат бозори ҳам катта имкониятларга эга, улар сирасига соғлиқни сақлаш, таълим, туризм, молия, юридик хизматлар ва бошқаларни қўшиш мумкин.
 
“Биз ўқув дастурларини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Мисол учун, ахборот технологиялари бўйича дастурлар қайта кўриляпти, биз ўқувчиларга дастурлашни ўрганиш ва мактабни битирганларидан сўнг пул топиш учун имконият яратишимиз керак”, дейди Отабек Назиров.
 
“Шунингдек, биз ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўқишни истаган фанларини танлаш имкониятини беришимиз керак. Таълим тизимимиз совет тизимига асосланган ва биз болаларга бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани ўргатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Барчани кимёгар ёки тарихчи қилишнинг иложи йўқ, шунга кўра, биз ўқув дастурларини ўзгартиришмиз керак. Мен АҚШда ўқидим, у ерда ўқувчилар таълимнинг охирги йилларида ўзлари қизиққан дарсларни танлашлари мумкин. Биз ҳам ўқувчиларни қизиқтирган фанларини ўрганишга ва уларни ўз салоҳиятини кўрсатишига имкон беришимиз керак.
 
Биз мактабларни марказлашишдан тўлиқ чиқариш ва ортиқча қоидалардан озод этиш ғоясини илгари сурмоқдамиз. Мавжуд қоидаларни соддалаштиришимиз ва мактаб директорлари ҳамда ўқитувчиларига ўқув дастурини шакллантириш, қандай дарс бериш ва қайси фанларни ўқитишни белгилаш имкониятини беришимиз керак, аммо бу осон эмас, мураккаб жараён”, деди вазир ўринбосари.

Теглар:Отабек Назиров Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар