Вазирлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммоларини ҳам муҳокама қилдилар
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш имконини берган, ўз ишини якунлаган “Ўзбекистон – Евроиттифоқ” ҳамкорлик кенгаши мажлисининг сермаҳсул ўтганлигини мамнуният билан қайд этдилар.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар ҳозирги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболлари, Ўзбекистон – Австрия кун тартибини кенгайтириш, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австрия табиий фанлар университети билан ҳамкорликда “Экспортга йўналтирилган менежмент” ва “Туризм ва меҳмонхона бизнесини бошқариш” каби замонавий мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрловчи қўшма факультет очилишини қўллаб-қувватладилар.
Вазирлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммоларини ҳам муҳокама қилдилар.