Бу йил бакалавриатнинг 20 та таълим йўналишини 1473 нафар ва магистратура босқичида 20 та мутахассислик бўйича 337 нафар талаба-ёшлар тамомлади.
Айни вақтда таълим даргоҳида Иқтисодиёт, Менежмент, Банк иши, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Иқтисодиётда ахборот тизимлари, Халқаро туризм факультетлари ҳамда Магистратура бўлимида иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда. Жорий ўқув йилида университетни бакалавриатнинг 20 та таълим йўналишини 1473 нафар ва магистратура босқичида 20 та мутахассислик бўйича 337 нафар талаба-ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга йўл олдилар.
Университет битирувчилари учун бу йил қўшалоқ байрам. Улар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида олий таълим дарогоҳи билан хайрлашиб, катта ражалар билан одимламоқдалар. Битирувчилар университут остоси билан хайрлашиш чоғида мустақилликнинг 25 йиллигига атаб флешмоб тайёрлашди.