Ёлғон ахборот билан ота-оналарни чалғитиш, тўғри қарор қабул қилишга халақит бериш мумкин эмас.
Бошқарма бошлиғи ўз ахборотида Республикадаги барча мактабларнинг 9-синф битирувчилари хоҳишга қараб касб-ҳунар коллежи, академик лицейларда ёки 10-синфда ўқиш мумкинлигини такрорлаган.
Битирувчилар қайси йўлни танлашни келажакдаги ҳаётий режаларидан келиб чиқиб, онгли равишда қарор қабул қилишлари кераклиги айтиб ўтилган.
Каримовнинг таъкидлашича, бу жараёнда ҳеч ким мажбурий равишда умумтаълим мактаби ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежларида ўқишга ундаши, ёлғон ахборот билан ота-оналарни чалғитиши, тўғри қарор қабул қилишига халақит бериши мумкин эмас.
Фуқароларда юқоридаги масалалар юзасидан муаммолар бўлса, таълим тизимининг 1006 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.