...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди академик лицейни битирганлар ҳам ишга жойлашиши мумкин


15:41, 10.05.2017 Жамият
 4 517

“Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом”га ўзгартиришлар киритилди.

Ҳудудий бандлик тузилмаларини, меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанатини танқидий таҳлил қилиш асосида, шунингдек, академик лицейлар босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилишини инобатга олиб, келаётган ўқув йилига қатор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қайта ихтисослаштирилади.
 
Тасдиқланган қабул қилиш квоталарига биноан 2017/2018 ўқув йилида мамлакатимизнинг академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари умумтаълим мактабларининг 467 019 нафар битирувчисини қабул қилади. Шу тариқа, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари республикамиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга тўлиқ қамраб олинади.
 
Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 1.05.2017 йилдаги 251-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом”га ўзгартиришлар киритилди.
 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида гуруҳларни тўлдириш қуйидагича табақаланди: академик лицейларда — 26 нафаргача, касб-ҳунар коллежларида — 30 нафаргача ўқувчилар доирасида.
 
Шунингдек, академик лицейлар битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилиши белгиланди. Мазкур ҳужжат лицей ёки коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан бир қаторда ОТМга ўқишга кириш ёки ишга жойлашиш ҳуқуқини беради.
Бобур Жалолов

Теглар:Академик лицей Битирувчилар Коллеж бандлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар