...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уларни ариққа тушишга мажбур қилган ким? Меҳнат вазирлиги текширувни бошлади


17:23, 27.10.2018 Жамият
 21 862

Пахта даласи ёнидаги ариққа тушиб турган 6 нафар кишининг суратлари тарқалганди.

Бугун, 27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда пахта даласи бўйидаги сув тўла ариқ ичида турган олти эркакнинг фотосурати тарқалди.
 
Суратга “пахта режасини бажармаганларни Фарғонада шундай жазолашаётган экан”, деб изоҳ қолдирилган.
 
Ушбу фотосурат юзасидан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоатчиликка илтимос билан мурожаат қилди.


 
“2018 йил 27 октябрь ижтимоий тармоқларда пахта даласи ёнидаги ариққа тушиб турган 6 нафар кишининг суратлари тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу расмда суратга олинган жой ва шароитни аниқлашга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотлар ҳақида хабар беришингизни сўрайди. Телефон/телеграм: +998951458844”, дейилади мурожаатда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Пахта-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар