...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни республиканинг кўпгина ҳудудида ёмғир ёғади


17:59, 27.10.2018 Бу қизиқ
 7 324

Октябрь ойининг сўнги дам олиш кунида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 28 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+14, кундузи +16...+18 даража атрофида бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +15...+20 даража бўлади ва 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Водийда ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +15...+20 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 15-20 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.


 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +13...+18 даража бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +20...+25 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +12...+17 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +5...+10, кундузи +7...+12 даража бўлади. 15-20 м/с тезликда шамол эсади ва ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!