...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Меркель Истанбулга нега борди?


18:09, 27.10.2018 Олам
 6 021

Истанбулга Франция президентининг ҳам келиши кутиляпти.

Аввалроқ, Туркия президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Калин Истанбулда Сурия масаласига бағишланган давлатлараро саммит бўлиши ҳақида маълум қилганди. Унда Туркия, Россия, Германия ва Франция давлат раҳбарлари иштирок этади.
 
Бугун, 27 октябрь куни Германия канслери Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин Истабул шаҳрига етиб борди. Шунингдек, бугун Франция президенти Эммануел Макрон ҳам келиши кутиляпти.












 
Бундан ташқари, саммитга БМТнинг махсус вакили Стаффан де Мистура ташриф буюриши кутилмоқда.
 
Саммитда Суриядаги 7 йилдан буён давом этиб келаётган фуқаролик уруши борасида сиёсий ечимга эришишнинг энг муҳим босқичлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Суриянинг Идлиб вилоятида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ва бу борадаги муаммолар, бундан ташқари Сурия инқирозини ҳал этиш борасида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ангела Меркель Владимир Путин Эммануель Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!