...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Германия 8 млрд долларлик келишувга эришди


19:07, 21.01.2019 Жамият
 3 455

Мирзиёев Ўзбекистон Германия билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга олиб чиқишга интилишини алоҳида таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркелнинг музокаралари олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
 
Ангела Меркел Ўзбекистон Президентининг ташрифи узоқ танаффусдан кейинги муҳим ташриф экани, икки томонлама ҳамкорлик ривожига катта туртки беришини таъкидлаган.
 
“Биз Ўзбекистоннинг ишончли шериги бўлишни хоҳлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун кўплаб имкониятлар борлигини кўрмоқдамиз”, деган Германия канцлери.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган юксак ҳурмат учун чуқур миннатдорлик билдириб, германияликларни жорий йил май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил этиганининг 70 йиллиги билан табриклаган.
 
Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб, янги мазмун билан бойиб бораётгани, сиёсий мулоқотлар фаоллашаётганини мамнуният билан қайд этган.


 
Президент Мирзиёев Ўзбекистон Германия билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга олиб чиқишга интилишини алоҳида таъкидлаган.
 
Музокараларда сиёсат, хавфсизлик, савдо, технология, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилиши маълум қилинган.
 
Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида янада яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор экани қайд этилган.
 
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси асосида икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланиши таъкидланган.
 
Учрашувда замонавий таҳдид ва хатарлар, аввало терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилган. Афғонистонда тинчлик жараёнини тез фурсатда бошлаш ҳам кун тартибидаги муҳим масалалардан экани қайд этилган.
 
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида конструктив мулоқот, шунингдек, давлат бошқаруви тизимининг шаффофлигига ҳамда коррупцияга тўлиқ барҳам берилишига эришиш мақсадида ҳамкорлик учун очиқ экани таъкидланган.
 
Томонлар инвестиция ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди. Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани, бошқа битимлар бўйича ишлар давом этаётгани маълум қилинган.
 
Шунингдек, немис тили чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган мактаблар тармоғини кенгайтириш, Германиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланган.



Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Германия Шавкат Мирзиёев Ангела Меркель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар