ИИББ қай ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилишига аниқлик киритди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тўғридан-тўғри транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутувчи моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно эканини ҳам таъкидлаган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур хабарларга расман жавоб бериб, қай ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилишига аниқлик киритди.
“ЙПХ инспекторларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиш ҳуқуқи бор. Ҳайдовчилик гувоҳномалари йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 14 та моддасида келтирилган ҳолатлар рўй берганда олиб қўйилади”, дейилади ИИББ хабарида.
Қуйида ушбу моддалар келтириб ўтилган:
1251-модда. “Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш” (2-қисм);
128-модда. “Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги” (4-қисм);
1281-модда. “Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши” (2-қисм);
1282-модда. “Транспорт воситасини бошқариш пайтида монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш ва транспорт воситасига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш” (3-қисм);
1283-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши” (4-, 5-қисмлар);
1284-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши” (3-қисм);
1285-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳалақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши” (3-қисм);
129-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши” (2-қисм);
130-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши” (2-қисм);
131-модда. “Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш” (1-, 3-қисмлар);
133-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига йенгил тан жароҳати ёки анча миқдорда зарар йетказилишига олиб келиши”;
134-модда. “Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши”;
136-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши” (1-қисм);
137-модда. “Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш”.