...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 13 яшар қиз ўзининг “ўғирланиши”ни уюштирди


16:50, 01.02.2019 Жамият
 12 410

Соат 15:00 да қизнинг онасининг телефонига товон пули талаб қилиб, ёзилган хабар келган.

Жорий йилнинг 29 январь куни Миробод тумани ИИБга 13 ёшли Ойқиз Б.нинг хавотирга тушган отаси мурожаат қилган. 39 ёшли Умид Г. қизи мактабдан кейин уйга қайтмаганини маълум қилган.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, соат 15:00 да қизнинг онасининг телефонига қуйидаги мазмундаги хабар келган:
 
“Агар қизингни қайтиб кўришни хоҳласанг, мен айтган пулни олиб кел. Акс ҳолда уни қайтиб кўрмайсан”.
 
Тезкор-қидирув натижасида Ойқизнинг ери аниқланган. У Чилонзор метроси ҳудудидан топилган. Ўшанда Ойқиз ўғирланмагани, у ўзининг ўғирланишини уюштиргани маълум бўлган.
 
Қиз шу тариқа ўзига кам эътибор берувчи ота-онасининг диққатини жалб қилмоқчи бўлган. Олинган пулни эса муҳтожларга беришни режалаштирганини маълум қилган
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент Ўғрилик ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар