Мамлакатда касбий таълим беришнинг замонавий тизимини жорий қилинади.
Унга кўра, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, касбий малакалар бериш ва тасдиқлашнинг умуммиллий тизимини жорий этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йилдаги устувор вазифаси ҳисобланади.
Фармонга мувофиқ фуқаролар, айниқса, ёшлар томонидан ўз малакасини ошириш учун таъсирчан рағбатлантирувчи омиллар яратиш, шу жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасига кирувчи касб-ҳунар коллежлари негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида банд бўлмаган аҳоли ва ишсиз фуқаролар учун ўқитиш марказларини ташкил этиш ҳисобига замонавий ўқув ва ишлаб чиқариш технологияларига таянган касбга ўқитишни йўлга қўйиш ва касбий малакани баҳолашни назарда тутувчи касбий малакалар умуммиллий тизимини жорий этишга асосий эътибор қаратилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мамлакатда касбий таълим беришнинг замонавий тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида бир ой муддатда ишчи касблар нуфузини юксалтириш ва касбий таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳаракатга қўшилишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаши керак.