...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Жўшқин Гужарат” халқаро инвестицион саммитида иштирок этди


13:59, 18.01.2019 Жамият
 1 641

Бугун, 18 январь куни Гужарат штатининг Гандинагар шаҳри “Маҳатма Мандир” кўргазмалар мажмуасида “Жўшқин  Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммити бўлиб ўтди. 

Саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек,  Австралия, Канада, Франция, Япония, Норвегия, Нидерландия, Польша, Корея Республикаси, Дания, Чехия, Мальта, Таиланд, БАА каби мамлакатлардан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва  трансмиллий корпорациялар бошлиқлари, экспертлар иштирок этди.

Йирик иқтисодий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Гужарат штати қадимдан савдо ва тадбиркорликда етакчи ҳудуд бўлиб келгани, мазкур саммит ана шу анъаналарни давом эттириб, замонавий Ҳиндистоннинг бизнес руҳини намоён қилаётганини таъкидлади.  

Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида қайд этиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

“Эрамиздан аввалги III – II асрларда ҳинд заминини Марказий Осиё билан Буюк Ҳиндистон йўли боғлагани яхши маълум. Бугун ҳам Марказий ва Жанубий Осиё бозорлари ўртасидаги ишончли савдо ва транспорт коммуникацияларини яратиш ҳар қачонгидан долзарбдир.

Биз Трансафғон темир йўли лойиҳасини муҳокама қиляпмиз. Истиқболда бу йўл Жанубий Осиёга, жумладан, Чохбаҳор порти орқали Ҳиндистонга чиқиш имконини беради”, деди Шавкат Мирзиёев. 

Давлат раҳбари информацион технологиялар, дастурий таъминот,  қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия ҳамда ушбу соҳалар мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди. Бу бўйича дастлабки ҳаракатлар бошланган, Тошкент шаҳрида қўшма технопарк ташкил этилади.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар