1995 йилда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ташкил этилди ва бу мамлакатимиздаги илк хорижий таълим муассасаси бўлди.
Виктор Гришин таълим соҳасида ўзбек-рус ҳамкорлигини юксалтиришга, икки давлатнинг олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга, республиканинг иқтисод ва молия тизимида юқори малакали кадрлар тайёрлашда қўшган хизматлари учун “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мажид Каримов сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
“Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ўз тарихи давомида катта йўлни босиб ўтди ва бугунги кунда юқори малакали битирувчилари, замонавий илмий дастурлари, илмий-педагогик жамоаси билан ажралиб турувчи йирик замонавий университетлардан саналади. Университет таълим соҳасида юқори нуфузга эга. 1995 йилда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ташкил этилди ва бу мамлакатимиздаги илк хорижий таълим муассасаси бўлди. Университет ва шахсан Виктор Иванович Гришин олим таълим масканларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаяпти”.