...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тубдан ўзгартирилади


13:51, 17.12.2018 Жамият
 6 484

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ДТМ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
 
2019 йил 1 январдан:
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тугатилсин ва унинг бўшаётган штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тугатилаётган Марказнинг барча ҳуқуқлари, активлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ ходимларини иш билан таъминлаш юклатилади.
 
Марказнинг Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, Метрологик назорат хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ҳамда тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг идоравий бўйсунувига ўтказилади.
 
2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражаларига эга ходимларига 30 фоиз, фан доктори (Doсtor of Science) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражасига эга ходимларига 35 фоиз ойлик иш хақига устамалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
 
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига марказий аппарат ходимларига Вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
 
олий ва ўрта махсус таълим таълим тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ойлик устамалар тўлаш:
 
3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз;
 
5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз;
 
10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз;
 
20 йилдан ортиқ – 40 фоиз;
 
хизмат вазифаларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариб келаётган ходимларга лавозим маошининг 200 фоизи миқдоригача ойлик устамалар белгилаш хуқуқи берилади.
 
6. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, бошқа идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарларини тайинлаш;
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, фан-таълим муассасалари, ишлаб чиқарувчи корхоналар шунингдек, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими соҳасида етакчи халқаро ва хорижий компаниялар мутахассис ва экспертларини консультантлар сифатида ишга жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлари миқдорларини шартнома асосида мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.
 
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
 
  • олий таълим муассасаларининг ташкилий тузилмалари олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари) томонидан олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ бўйсунуви бўйича вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
 
  • олий таълим муассасасининг ректори бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
 
  • олий таълим муассасасининг проректорлари олий таълим муассасаси ректорининг тавсиясига асосан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
 
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилмасдан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан амалга оширилади;
 
  • коллежлар ва бошқа турдаги касб-ҳунар таълими муассасаларининг директорлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
 
  • олий таълим муассасалари қошидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари раҳбарлари, академик лицейлар директорлари тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг ректори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
 
  • коллежлар директорининг ўринбосарлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда коллеж директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
 
Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ва қўшма таълим дастурлари, жумладан қўшма факультет доирасида талабаларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида, қабул квоталари ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тасдиқлаш ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари, бўйсунуви бўйича вазирликлар ёки идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув асосида олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.
 
Республика олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиш учун хорижий фуқароларни кенг жалб этиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)га Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда:
 
хорижий талабаларни ўқитиш учун алоҳида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар очишни, уларни ўқитиш тили ҳамда академик гуруҳ шаклллантириш учун зарур талабалар сонини;
 
хорижий фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тўлов миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, мустақил белгилаш ваколати берилади.
 
Касб-ҳунар таълими муассасаларида касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим олиш истагида бўлган хорижий фуқароларни ўқитиш муддати ва давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда касб-ҳунар коллежлари томонидан белгиланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида таълим хизматлари бозорида йўналишлари ва мутахассисликларга талаб юқорилигини ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, бир қатор олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш бўйича таклифларига розилик берилади.
 
Ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларига қуйидагиларни мустақил белгилаш хуқуқи берилади:
 
  • таълим жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар, қўшимчалар ҳамда моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини белгилаш;
 
  • иқтидорли талабаларга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларга нисбатан моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш;
 
  • барча маблағларини сақлаш харажатларига, қўйилган вазифа ва мажбуриятларни амалга оширишга, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий қилишга ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфлаш;
 
  • олий таълим муассасаси инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида турлари, жумладан, бино ва иншоотлар, талабалар турар жойлари, спорт объектлари эксплуатацияси, уларни тозалаш, таъмирлаш, компьютер техникаси ва телекоммуникация тармоқларини сақлаш ва юридик хизматлари кўрсатишни хусусий бошқарувга (аутсорсинг усули бўйича) бериш;
 
  • бўйсунуви бўйича вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ҳамда унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олган ҳолда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг ҳар йиллик қабул кўрсаткичлари ҳамда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар очилишини белгилаш;
 
  • бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини олий таълим муассасасини ўзини-ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдорида белгилаш.
 
2022 йилнинг 1 январига қадар:
 
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад олувчи ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган давлат олий таълим муассасалари ундириб олинадиган барча турдаги солиқлардан;
 
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари билан ўзаро келишув ва қўшма дастурлар (факультетлар) бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйган чет эл олий таълим муассасалари уларнинг Ўзбекистон Республикасида амалга ошираётган таълим фаолияти доирасида барча турдаги солиқлар, шунингдек, чет эллик ходимларнинг меҳнат ҳақи фонди қисмида ягона ижтимоий тўлов тўлашдан;
 
Олий таълим муассасаларининг ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлари доирасида бевосита олий таълим муассасалари ва улар ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасаларига олиб кириладиган китоблар, журналлар, ўқув адабиётлари, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот технологиялари воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материалларини (бутловчи материаллар, реактивлар, кимёвий идиш, биологик материаллар ва объектлар) ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ушбу таълим муассасаларининг педагоглари базавий лавозим маошлари миқдорларига нисбатан мос равишда фоизда белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
 
Талаба-ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасалари спорт клубларини сақлаш, улар томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ҳамда иштирокчиларни кийим-кечак билан таъминлашни молиялаштириш олий таълим муассасаларининг талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобига амалга оширилади. 

Теглар:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар