Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 18 декабрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8325сўм 59 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 12 сўм 95 тийинга қимматлади.
Евро курси эса 42 сўм 72 тийинга арзонлаб, 1 евро 9413 сўм 74 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли нархи 124 сўм 70 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 52 тийинга арзонлади.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.