...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг 11 ой давомида ташқи савдо айланмаси миқдори маълум қилинди


12:05, 17.12.2018 Жамият
 2 279

Юқори улушга эга давлатлар кетма-кетлиги жорий йилнинг январь ойидан буён деярли ўзгаришсиз қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг жорий йил январь-ноябрь ойларидаги савдо айланмаси бўйича маълумотларни очиқлади.
 
Унга кўра, январь-ноябрь ойлари якунларига кўра,  республикада ташқи савдо айланмаси 28 664,7 млн АҚШ долларини ташкил этиб,  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17, 6 %га ўсган. Шу жумладан, экспорт ҳажми 11 324,0 млн АҚШ долларга (3,2 %га камайган) ва импорт ҳажми 17 340, 7 млн.  АҚЧ долларига (ўсиш суръати 36, 8 %) етган. Ташқи савдо салдоси минус 6 016,7 млн АҚШ долларини ташкил қилган.
 
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари якунларига назар ташласак, пахта толасининг умумий экспортдаги улуши аввалги йилларнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайганини кўриш мумкин.  Ушбу даврда жами 110,9 минг тонна пахта толаси экспорт қилинган.
 
Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш керакки, 2018 йилнинг ноябрь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, октябрь ойига нисбатан 97,6 млн АҚШ долларга кўпроқ экспорт қилинди ва 975,9 млн АҚШ долларини ташкил этди. Товар ва хизматлар импорти ҳажми эса 1828,1 млн АҚШ долларини ташкил қилган бўлиб, бу эса октябрь ойига нисбатан 11,2 млн АҚШ долларига кўпроқдир.
 
2018 йил январь-ноябрь ойларида республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар кетма-кетлиги жорий йилнинг январь ойидан буён деярли ўзгаришсиз қолмоқда.
 
Республикада ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида 2018 йил январь-ноябрь ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 38,2 %ни ташкил этди ҳамда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,4 %га ошди.
 
Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида 61,1 %ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 61,8 %га етди.  

Теглар:Давлат статистика қўмитаси ташқи савдо айланмаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар