Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари январь (ой давомида 3,5 %), сентябрь (3,3 %) ва октябрь ойларида (2,3 %) сезиларли даражада қимматлашди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари январь (ой давомида 3,5 %), сентябрь (3,3 %) ва октябрь ойларида (2,3 %) сезиларли даражада қимматлашди.
Июнь ва июль ойларида умумий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражасининг пасайиши том маънода бозорларнинг янги мева-сабзавот ҳосиллари билан тўйинганлиги, шунингдек, парранда гўшти ва тухум каби маҳсулотлар нархларининг сезиларли даражада арзонлашганлиги билан тавсифланади
Истеъмол секторидаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳлари орасида нон маҳсулотлари (0,9 %), гўшт маҳсулотлари (1,1 %), тухум (15,1 %) ва мева-сабзавот маҳсулотларининг қимматлашиши октябрь ойидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва умумий нархлар даражасининг кўтарилишига жиддий таъсир кўрсатди.
Нон маҳсулотлари нархларининг асосий қимматлашиши жорий йилнинг сентябрь ойида ўртача 10,9 %га кўтарилгани қайд этилди. Октябрь ойи давомида эса нархларнинг кўтарилиши борасидаги тенденция сақланиб қолди ва ушбу гуруҳ таркибига кирувчи макарон маҳсулотлари ҳамда обинон 2,6 %, олий навли буғдой унидан нон 2,5 %, гуруч 1,4 %, олий навли буғдой уни 1,2 %, биринчи навли буғдой уни нархлари 0,4 %га ошди. Шу билан бир қаторда гречка 1,4 %, ловия 1,2 % ва нўхат нархлари 0,5 %га арзонлашди.