Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёни қутлаган.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўз мактубида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг 20 йиллиги муносабати билан самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди.
Шартнома икки томонлама муносабатларда замонавий йўналишларни белгилаб, уларни ривожлантиришга, халқаро даражадаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшгани, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ишонч ва дўстликка асосланган чинакам стратегик шериклик учун пойдевор бўлгани алоҳида таъкидланган.
Бугунги кунда икки мамлакат барҳаёт қадриятлар ва чексиз салоҳиятга таянган ҳолда икки томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиққани ҳамда минтақада ҳар томонлама шерикликни бирлаштириш учун мустаҳкам асос шакллантиришни давом эттираётгани қайд этилган.
Икки мамлакатлар ҳамкорлигига алоҳида суръат бахш этаётган биргаликдаги фаолият ва дўстлик икки халқ фаровонлиги йўлида изчил давом эттирилишига қатъий ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Нурсултон Назарбоевга табрик йўллаганди.