Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарган йиғилишда 5-Хўжайли сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига ҳамда 135-Шайхонтоҳур сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элбек Хабибуллаевич Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганликлари муносабати билан уларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.