Янги сенаторларга гувоҳномалар ва кўкрак нишони топширилган.
МСК йиғилиши жорий йил 6 август куни Мирзо Улуғбек Абдусаломов раислигида бўлиб ўтган.
Йиғилиш давомида Шуҳрат Асқарович Чўллиев ва Рўзи Тўйчиевич Саидовни Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Йиғилишда янги сенаторларга гувоҳномалар ва кўкрак нишони топширилган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг номи сенаторлар рўйхатида йўқлиги юзасидлан хабар берган эдик.