...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Сайлов кодекси қабул қилинади


11:46, 07.11.2018 Жамият
 2 313

Марказ сайлов комиссияси аъзоларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан сайлов тизимини янада такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналиши этиб шу жумладан, сайловларни ўтказишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, сайлов комиссиялари фаолиятида жамоатчилик иштирокини кенг таъминлаш белгиланди.
 
Бундан ташқари, қарорга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси аъзолари дахлсизлик мақоми бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига тенглаштирилди.


 
Марказий сайлов комиссияси таркибида Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Марказ сайлов комиссияси аъзоларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади.
 
Шунингдек, қарор билан Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
 
Дастурга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Сайлов кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, муҳокама натижаларига кўра лойиҳа матнини такомиллаштириш ва Сайлов кодексини қабул қилиш (муддат 2018 йил ноябрь-декабрь), шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари ва Марказий сайлов комиссияси ҳужжатларини Сайлов кодексига мувофиқлаштириш режалаштирилган.

Теглар:Сайлов кодекси Марказий сайлов комиссияси Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар