...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўлсам, Трамп келмасин”: Сенаторнинг васияти бажариладими?


20:57, 27.08.2018 Олам
 6 180

Марҳум сенатор 2 сентябрь куни дафн қилинади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйга марҳум сенатор Жон Маккейнни хотирлаб, ёзилган нутқни эълон қилишни тақиқлаб қўйди.
 
“The Washington Post”нинг маълум қилишича, Оқ уй баёнотида Маккейннинг мамлакат олдидаги хизматлари, Вьетнам урушидаги иштироки, асирликда бўлгани ва АҚШга сиёсатчи сифатида хизмат қилгани ёдга олинган.
 
Трамп ўз матбуот котиби Сара Сандерс ва Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келлинининг айтганини қилмаган ва фақатгина ижтимоий тармоқда ҳамдардлик билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, сенатор Жон Маккейн 25 август куни 82 ёшида вафот этди. У саратоннинг агрессив кўриниши билан бир йил давомида курашди.
 
Сенатор амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россияга нисбатан қаттиқ танқидлари билан машҳур эди.
 
Маккейн ўлимидан аввал жанозасига Трамп келмаслигини васият қилганди. Шу сабабдан унинг оиласи президентдан 2 сентябрь куни бўладиган маросимга келмаслигини илтимос қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жон Маккейн Сенатор АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!