Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов, Мирзо Улуғбек тумани сайлов комиссияси раиси, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи А.Сафоев ва бошқалар сайловларни ташкил этиш, ўтказиш, жараёнга янги технологияларни жорий этиш борасидаги ишлар халқаро стандартлар асосида амалга оширилганини таъкидлади.
Тарғибот тадбирлари “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида икки йўналишда олиб борилади. Унда сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари раислари ҳамда аъзолари учун семинарлар, мутахассислар иштирокида учрашувлар ташкил этилади. Округлар ва сайлов участкаларида ишни ташкил этишга оид маълумотлар бериб борилади.
Марказий сайлов комиссиясининг халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари ишини ташкил қилиш тўғрисидаги йўриқномаси ишлаб чиқилди. Унда участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, комиссияларнинг ваколатлари, амалга ошириладиган ишлар, хоналарни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз бериш, овоз бериш тартиби каби вазифалар белгиланди.
ЎзАнинг хабар қилишича, рўйхатга олинган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, кузатувчилар, таклиф этиладиган давлат ҳокимияти органлари мутахассислари учун барча шароит яратилмоқда.