...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг арзон гўшт, тухум, шакар қаерда сотилиши айтилди


16:32, 07.01.2019 Жамият
 10 310

Қўй гўшти, сабзавотлар, тухум, гуруч, ёғ ва шакарнинг ҳам минимал-максимал нархлари тақдим этилди.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятларининг марказий деҳқон бозорларидаги айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг жорий йилнинг 4 январь ҳолатидаги минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.
 
Тақдим этилган рўйхатга кўра, Ўзбекистон бозорларида 1 килограмм мол гўштининг нархи 26 000 сўмдан (Нукус шаҳри) 52 000 сўмгача (Чирчиқ шаҳри) бўлган нархда истеъмолчиларга етказиб бериляпти. Шунингдек, қўй гўшти, сабзавотлар, тухум, гуруч, ёғ ва шакарнинг ҳам минимал-максимал нархлари тақдим этилган.
 
Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот
 
2019 йил 4 январ ҳолатига (1 кг.  со`мда)​
 
Маҳсулот номи Мин. Макс.
Мол гўшти 26 000  52 000 
Нукус ш. Чирчиқ ш.
Қўй гўшти 28 000  46 600 
Жиззах ш. Тошкент ш.
Картошка 1 200  3 700 
Тошкент ш. Тошкент ш.
Пиёз 500  1 900 
Тошкент ш. Тошкент ш.
Сабзи 900  3 400 
Наманган ш. Тошкент ш.
Тухум (10 дона) 4 000  7 800 
Андижон ш. Тошкент ш.
Гуруч 4 000  19 600 
Гулистон ш. Тошкент ш.
Ўсимлик ёғи (1 л.) 8 500  13 000 
Андижон ш. Жиззах ш.
Шакар 4 500  5 500 
Гулистон ш. Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд,Термиз, Урганч шаҳарлари

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олингани қайд этилган.

Теглар:Давлат статистика қўмитаси Нарх-наво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар