...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон бозорларида нархлар қимматлашди. Қанчага?


09:59, 13.11.2018 Жамият
 9 471

Ўтган ҳафталарда 1 кг мол гўшти 26000 сўмдан 41000 сўмгача бўлган нархларда сотилаётган эди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишда давом этмоқда. Федерация ЎзА орқали мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жорий йил 11 ноябрь ҳолатидаги нархлари бўйича хулосаларни тақдим этди.

Мол гўшти
26 000 сўмдан 45 000 сўмгача
 

 
Бозорларнинг айримларида мол гўшти ўтган ҳафтага нисбатан қимматлашган бўлса, баъзиларида арзонлашди. Масалан, ўтган ҳафталарда 1 кг мол гўшти 26000 сўмдан 41000 сўмгача бўлган нархларда сотилаётган эди. Айни пайтда 1 кг мол гўштини 26000 сўмдан 45000 сўмгача нархларда учратиш мумкин.
 
Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилганди. Бу ҳафтадаги кузатишлар бироз арзонлашганини ҳам кўрсатмоқда. 1 кг мол гўштининг нархи 26000 сўмдан 40000 сўмгача сотилмоқда.  
 
Энг қиммат Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 28000 – 45000 сўм.
 
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 44 000 сўмгача
 

 
Пойтахт бозорларида 1 кг қўй гўшти 28000 – 40000 минг сўмгача сотилмоқда.
 
Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да  – 1 кг қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм.
 
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.
 
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан 20 000 сўмгача
 

 
Ўтган ҳафтадаги нархлар ўзгаришсиз қолган.
 
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм
 
Энг арзон нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида – 12000 – 14000 сўм
 
Пойтахт бозорларида 1 кг товуқ гўшти 16000 – 18000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Ушбу нарх ўтган ҳафтадагидан бироз арзон.
 
Гуруч
3 000 сўмдан 13 000 сўмгача
 

 
Республика бозорларида гуручни турли нархларда учратиш мумкин. Масалан, баъзи бозорларда 5000 минг сўмлик гуруч 6000, 7000, 8000 минг сўмгача сотилмоқда. 
 
Ўтган ҳафтада энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да кузатилган эди – 5000  – 12500 сўм. Бу ҳафтада ушбу бозорда гуруч нархи яна қимматлашди – 7000 – 13000 сўм.
 
Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб” бозори – 3000 – 9000 сўм (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).
 
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан 12 500 сўмгача
 

 
Ўзбекистон бозорларида 1 кг ўсимлик ёғини ўртача 8000 минг сўмдан 11000 сўмгача нархларда сотилмоқда.
 
Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8500 – 10500 сўм (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).
 
Энг қиммат нархлар “Фарҳод” деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 12500 сўмгача (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).
 
Ун
1 500 сўмдан 3 600 сўмгача
 

 
Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.
 
Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2500 – 3500 сўм.
 
Шакар
4 100 сўмдан 5 500 сўмгача
 

 
Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.
 
Энг қиммат нарх Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори – 4500-5500 сўм.
 
Энг арзон нарх “Фарҳод” деҳқон бозори  (Тошкент шаҳри)да – 4100 – 4600 сўм.
 
Тухум
450 сўмдан 700 сўмгача


 
Кузатишлар бу ҳафтада Республика бозорларида товуқ тухумининг нархи қимматлашганини кўрсатмоқда. 
 
Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 500-700 сўмдан харид қилиш мумкин.
 
Картошка
1 400 сўмдан 3 000 сўмгача
 

 
Картошканинг ўтган ҳафтадаги нархи сақланиб қолган.
 
Энг арзон нарх “Юнусобод деҳқон бозори” (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх – мамлакатимизнинг аксарият бозорларида 1 кг картошка 3000 сўмгача.
 
Помидор
1 200 сўмдан 9 000 сўмгача
 

 
Мамлакатимиз бозорларида помидор қимматлашмоқда.
 
Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1200 сўмдан 4000 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 5000 – 9000 сўмгача.
 
Хўжалик совуни
1 250 сўмдан 4 000 сўмгача
 

 
Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.
 
Энг арзон нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори – 1250 сўмдан 1800 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори – 2000 – 4000 сўмгача.

Теглар:Нарх-наво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар