...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда нарх-навони назорат қилиш жамғармаси ташкил этилади


20:05, 01.08.2018 Жамият
 2 723

Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тузилади.

Ўзбекистонда Ҳукумат қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.
 
Жамғарма маблағларидан ички бозорда муҳим турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида фойдаланилади.
 
Бунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларни Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилувчи, тайёрловчи, ғамловчи, сақловчи ва сотувчи ташкилотлар ташкил этилади.
 
Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда махсус савдо шаҳобчаларида сотилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Нарх-наво жамғарма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар