...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров ҳалок бўлган журналистлар ҳақида: “Уларни на мусулмон, на насроний ўлдирди”


19:53, 01.08.2018 Олам
 5 240

Чеченистон президенти МАРда ўлдирилган журналистларнинг қотилларини жазолашга чақирди.

Аввалроқ, Марказий Африка Республикасида уч нафар россиялик журналист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 1 август куни Чеченистон президенти Рамзан Қодиров МАРда ўлдирилган журналистларнинг қотилларини ҳарбий давр қонунларига кўра жазолашга чақирди.
 
“Улар жазоланишлари керак. Агар ҳарбий давр қонунлари бўйича бўлса, янада яхши! Аёвсиз! Иложи бўлса, уларнинг қўлидаги Жамол, Радченко ва Расторгуевнинг қони қуригунча”, деган Рамзан Қодиров.
 
Қодиров шу билан бирга, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ҳамда Россия ТИВ қотилликда айбдорлар жазоланиши учун қўлидан келган барча ишни қилишига умид билдирган.
 
“Агар улар МАРга ҳақиқатдан туристлик визаси билан юборилган бўлса, била туриб уларнинг ҳаётини хавфга қўйган сафар ташкилотчиларини ҳам жиддий сўроқ қилиш керак”, деган Чеченистон президенти.
 
Бундан ташқари, Чеченистон раҳбари қатор ОАВ қотилларнинг динига эътибор қаратганини қоралади.
 
“Уларни на мусулмон, на насроний ўлдирди. Журналистларни қайси ташкилотнинг вакили бўлишидан қатъий назар жиноятчи, босқинчилар ўлдирди”, деб фикр билдирган Қодиров.
 
Эслатиб ўтамиз, ОАВда журналист Ўрхон Жамол, режиссёр Александр Расторгуев ва оператор Кирилл Радченколарнинг ўлимида мусулмонларнинг қўли бор деган хабарлар тарқалганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Рамзан Қодиров Ўрхон Жамол журналист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!