...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналистларнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномаси қандай бўлиши маълум қилинди


18:36, 06.02.2019 Жамият
 1 225

Комилжон Алламжонов журналистларнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномаси жорий этилишини тасдиқлади.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ 2019-2020 йилларда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича дастур тасдиқлангани, унга кўра, журналистнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов журналистларнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномаси жорий этилишини тасдиқлади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирди.
 
Маълум қилинишича, 2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режаланмоқда. Унга кўра, ушбу гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади.
 
Миллий гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
 
Мазкур гувоҳнома журналистларга касби юзасидан вазирликлар ва бошқа давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга (кўргазма, театр, кинотеатр, музей, концерт, кўнгилочар ва дам олиш ҳудудлари, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар) тўсиқларсиз кириш, ахборот олиш, материалларни тайёрлаш ва тарқатишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликлар ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда идораларнинг ички тадбирларида иштирок этиш имконини беради.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча ой аввал QALAMPIR.UZ Ўзбекистонда журналистлар учун алоҳида ваколатлар берувчи махсус гувоҳнома ишлаб чиқиш таклифини билдирган эди. 

Теглар:Журналист Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар