...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги агентлик директори мақоми Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди


11:22, 05.02.2019 Жамият
 2 623

2019 йилнинг 29 ноябрь куни у Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги негизида ташкил этилган Ўзбекистон Республиксси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
 
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Янги агентлик ЎзМАА негизида ташкил этилганини инобатга олиб, қолаверса, шахсий манбаларимиз етказган маълумотларга асосланиб шуни айта оламизки, агентлик директори лавозимини Комилжон Алламжонов эгаллаган.
 
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарлар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
 
Қарорга мувофиқ, агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарларига тенглаштирилади.
 
Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
 
Маълумот ўрнида, Комилжон Алламжонов мамлакат сиёсий диорасидаги энг ёш амалдорлардан бири саналади. У 1984 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкентда туғилган. Илк фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси – “Ёшлар” телерадиоканалининг “Давр” информацион кўрсатувида бошлаган.
 
Унинг назарга тушиши 2005-2013 йилларда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган даври билан боғлиқ.
 
Алламжонов 2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган эди.
 
2018 йилнинг 29 ноябрь куни у Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директори лавозимига тайинланди

Теглар:Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Президент Администрацияси Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар