...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент фармони билан Алламжонов раҳбарлигидаги ташкилотга янги вазифа юкланди


13:30, 18.01.2019 Жамият
 4 904

Давлат дастурининг бориши, бизнес учун яратилган қулай шароитлар тўғрисида кенг маълумот бериш ва тарғиб қилишни ташкил этиш учун масъул бўлган PR-марказ ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 17 январь куни имзолаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига янги вазифа юкланди.
 
Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига, энг аввало, хорижий ишбилармонлик доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари ўртасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Давлат дастурининг бориши, бизнес учун яратилган қулай шароитлар тўғрисида кенг маълумот бериш ва тарғиб қилишни ташкил этиш учун масъул бўлган PR-марказ функцияси юкланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (З.Ш.Низомиддинов)га икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги, жумладан, PR-марказ функциясини бажариш доирасида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори лавозимига 2018 йилнинг 28 ноябрь куни бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган Комилжон Алламжонов тайинланган эди.
 
Алламжоновнинг PR йўналишида ўзига хос тажрибаси бор. У Президент Матбуот хизмати иш бошлашидан аввал Тошкентда “Ўзбегим” номли катта умумхалқ сайли ва фестивалини ташкил этган эди. Сўнг “Ўзбегим”, “Мақом” номли китоб-альбомлар чоп этилишига бошчилик қилди. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини янги босқичга кўтаришда, туризм салоҳиятини ривожлантиришда мазкур китобларнинг алоҳида ўрни бор. 

Теглар:Комилжон Алламжонов PR-марказ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар