...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мукаррама Турғунбоева ва Юнус Ражабий номидаги танлов қайтарилади


13:08, 18.01.2019 Жамият
 2 188

Ушбу республика кўрик-танловлари ғолибларининг бир нафардан якка ижрочилари тегишли йўналиши бўйича олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 ноябрь куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини анъанавий равишда ўтказилиши маъқулланган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга мувофиқ ушбу республика кўрик-танловлари:
 
  • “Халқ чолғулари ижрочилари” кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2019 йилнинг июнь ойида;
 
  • Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2019 йилнинг октябрь ойида;
 
  • Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2020 йилнинг апрель ойида ўтказилади.
 
Ушбу республика кўрик-танловлари ғолибларининг бир нафардан якка ижрочилари тегишли йўналиши бўйича олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
 
4. Белгилансинки, кўрик-танловларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳайрия маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
 
Маданият вазирлиги кўрик-танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгиланади.
 
Қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов ғолибларини бир нафардан якка ижрочиларини тегишли йўналиш бўйича Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинишини назарда тутади.

Теглар:Мукаррама Турғунбоева Юнус Ражабий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар