...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хизмат вақтида калтакланиб ўлдирилган ИИБ ходимига “Жасорат” медали берилди


12:55, 18.01.2019 Жамият
 8 314

29 яшар Илҳомжон Хайдаров хизмат вазифасини бажараётган вақтида дўппослаб ўлдирилган эди.

2018 йилнинг 22 ноябрь куни соат 1:30 ларда Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор вакиллари 1989 йилда туғилган Илҳомжон Хайдаров тумандаги Чоргузар кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган вақтда бир гуруҳ безорилар томонидан дўппосланиб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Марҳум Илҳомжон Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Жасорат” медали билан тақдирланди.
 
Андижон вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Илҳомжон Ҳайдаров хонадони бўлиб, унинг ота-онасига мана шундай мард, жасур ўғлонни тарбиялагани учун миннатдорлик изҳор этган ҳолда, давлат мукофотини топширган.


 
“Фарзандим орамизда йўқлиги ачинарли. Бироқ эл-юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида жонфидолик қилгани замондошларимизга ибрат бўлади, деган умиддаман. Ўғлимнинг эл-юрт олдидаги хизматини муносиб тақдирлаган ҳукуматимиздан миннатдорман”,  дейди қаҳрамоннинг отаси Иномжон ака Ҳайдаров.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 22 ноябрь куни кўчада бемақсад юрган фуқаролар З.Тўхтабоев, С.Назаров, Ф.Юнусов, Э.Эгамов, А.Саттаров, Х.Мамадалиев ва А.Жалоловларни тўхтатадилар. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари фуқаролардан шахсига аниқлик киритиш мақсадида ўзларини таништиришни сўрашган вақтида А.Жалолов уларнинг талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатади. У ўша заҳоти 1990 йилда туғилган укаси С.Жалолов ва 1994 йилда туғилган жияни З.Қобуловни воқеа жойига чақиради. Ҳаммалари бир бўлиб, ички ишлар органининг 34 яшар ходими С.Якубовни уриб тан жароҳати етказадилар. Унинг шериги 29 яшар И.Хайдаровни эса қўл ва оёқлари билан уриб қасддан ўлдиришган.
 
Шу куни, вилоят прокуратураси томонидан А.Жалолов, С.Жалолов ва З.Қобуловларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “г,л,п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган (улар ушланган).

Теглар:Илҳомжон Хайдаров Жасорат медали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар