Учтепа тумани 23-мавзесидаги беш қаватдан иборат 20-уйда тўртта хонадон балкони қулаб тушди.
Кеча, 17 январь куни соат тахминан 18:40 да Учтепа тумани 23-мавзесидаги беш қаватдан иборат 20-уйда тўртта хонадон балкони қулаб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса натижасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда.
Балконлар бешинчидан иккинчи қаватгача устма-уст жойлашган бўлган. Ҳодиса балкон айвонлари ғишт билан ўраб, улар конструкциясига ўзгартишлар киритилгани сабабли содир бўлган.