...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Камерангизни синдириб ташлайман” – Ички ишлар ходими журналистларга таҳдид қилди


11:01, 30.04.2018 Жамият
 12 271

Бир ҳуқуқбузарлик иккинчисини келтириб чиқармаяптими, сизнингча?

Куни кеча “Тошкент” телеканали орқали эфирга узатилган журналист Нигора Тўлабоева муаллифлигидаги “Пойтахт” йўлларида кўрсатувининг навбатдаги сони ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
 
Журналист галдаги дастурда ташкилотлар атрофида автомобиллар тўхташи учун ажратилган жойлар йўқлиги, борлари ҳам жуда кичиклиги мавзусини ўртага ташлаган ва бунда ҳайдовчиларнинг фикрини ўрганган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази “Тошкент” телеканали журналисти томонидан тасвирга олинган Қўриқлаш хизмати ходимининг нотўғри хатти-ҳаракати (ушбу телеканал ва “Пойтахт йўлларида” кўрсатуви логотипи туширилган видеотасвир интернет тармоғида тарқатилган) юзасидан хизмат суриштируви олиб бормоқда.
 
Кўрсатув ижодкорлари камера билан туйқусдан Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармасига кириб борган. Журналист бинога  кириб бориб, ички ишлар ходимига ўзининг телевидениедан экани, “Пойтахт йўлларида” кўрсатувидан келгани, бошқармадан бирор одам билан боғлаб беришини ва автомашиналарнинг тўхташ жойлари билан шуғулланадиган бўлим кераклигини айтиб, мурожаат қилади.
 
Бу орада яна бир ички ишлар ходими бўлган аёл камера билан бинога киришни тақиқлаган ҳолда, ўзининг ва ҳамкасбининг интервью беришга ҳақи йўқлигини айтади. “Камерангизни синдириб ташлайман”, деб ОАВ ходимларига дағдаға қилади.
 
Ички ишлар ходимларининг бундай муносабатига нафақат “Тошкент” телеканали “Пойтахт йўлларида” кўрсатуви муаллифлари, балки бошқа журналистлар ҳам кўп бор дуч келган. Кимнинг қўлидан камераси олиб қўйилган, ким тортқиланганча ИИБга олиб кетилган. Хўш, уларнинг бундай хатти-ҳаракати, дағдағаси қонунданми? Буни ҳам четга қўя турайлик, ҳар ҳолда журналистни оқлаш фикриддан йироқмиз, лекин ички ишлар ходими бўлган аёлнинг муаомаласи формасига доғ туширмаяптими? Ахир ички ишлар органи ходимларининг муомала маданиятини, ҳатто, Президент танқид қилиб чиққанди. Қонунда намунавий муомала маданияти ўз ифодасини топганди.
 
Қарс икки қўлдан чиқади. Журналистнинг огоҳлантирмай, камерани ёқиб ташкилотга кириб боришга, хизмат вазифасини бажараётган ходимлар билан бўлган мулоқотни ёзиб олиб, уни эфирга узатишга ҳақи борми? Бир ҳуқуқбузарлик иккинчисини келтириб чиқармаяптими, сизнингча?
 
Энг қизиғи, ОАВ ходимлари ўзи борган ташкилотда кимга мурожаат қилиши кераклигини, саволи билан қайси бўлим шуғулланишини ҳам аниқ билмаган. Хат билан мурожаат қилинг, деган жавобдан қониқмаган журналист мавзуни бу тахлит ёритгунча, асосий масалага эътибор қаратса, томошабинга кўпроқ фойдаси теккан бўларди.
 
Энг қизиғи, ОАВ ходимлари ўзининг телевидениедан келганиннг тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмаган. Балки кўрсатгандир, ҳар ҳолда бу камера тасвирларида акс этмаган. 

Теглар:Нигора Тўлабоева Пойтахт йўлларида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар