...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент яна биринчи! Хорижга чиқиш паспортларини топшириш бошланди


12:15, 16.01.2019 Жамият
 3 664

8000 нафар пойтахтликлар хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш учун мурожаат қилган.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда фуқароликни тасдиқловчи янги ҳужжат – хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинди. Шу тариқа бир неча йиллик “қадрият” саналган ОВИР стикери бекор қилинди.
 
Ўрнатилган тартиб ва белгиланган низомга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида тақдим этилади ва белгиланган зарур ҳолатлардагина 5 иш кунида берилиши мумкин. Ушбу янги паспортнинг амал қилиш муддати эса 10 йил этиб белгиланган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг қайд этишича, йил бошидан буён 8000 нафар пойтахтликлар хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш учун мурожаат қилган.




 
2019 йилнинг 12 январидан ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг барча туман бўлимларида тайёр хорижга чиқиш паспортларини ўз эгаларига топшириш  старт олди. Хорижга чиқиш биометрик паспортларини тантанали топшириш маросимлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бир неча бўлимларида бўлиб ўтмоқда. 

Теглар:Хорижга чиқиш паспорти Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар